16 Август 2022 йил 1335

Ватанпарварлик ойлиги: Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Зангиота зиёратгоҳига ташриф буюришди

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан бошқарма ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун “Зангиота” зиёратгоҳига экскурсия ташкил этилди.
“Ватанга ва ҳалққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!” шиори остида уюштирилган ташриф давомида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари зиёратгоҳнинг илк тарихидан то ҳозирги кунигача бўлган маълумотлар билан танишдилар. “Зангиота” зиёратгоҳи Тошкент шаҳри яқинидаги Зангиота қишлоғида жойлашган муқаддас қадамжо бўлиб, улуғ бобомиз Амир Темур томонидан асос солинган. Зиёратгоҳ зиёратчилар ва сайёҳлар учун очиқ маскан ҳисобланиб, майдони тўлиқ кўкаламзорлаштирилган. Ташриф барчада катта таассурот қолдирди.

Барча янгиликлар

Text to speech