15 Январ 2022 йил 1666

Ватан ҳимоячилари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ байрам тадбирини ташкиллаштирди. Тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва санъаткорлар томонидан тайёрланган мусиқали чиқишлар, куй-қўшиқлар янгради. Шунингдек, пойтахт ҳудудида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, эл-юрт тинчлик осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ўз хизмат бурчига масъулият билан ёндашиб, юклатилган хизмат вазифаларини бажаришда юксак касб маҳоратини намоён этганликлари учун ҳамда 14-январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан қатор ходимлар мукофотланди. 

Барча янгиликлар

Text to speech