Миробод туманида мактаб ўқувчилари ўртасида зукко китобхон танлови ўтказилди
Миробод тумани ИИО ФМБ ёшлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан 214-сони умумий ўрта таълим мактабида “Беш ташаббус” доирасида “Ёш китобхон” танлови бўлиб ўтди. Мазкур танловда ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Алишер Навоийнинг “Хамса” асари, Ўткир Хошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ҳамда Худойберди Тўхтабоевнинг асарлари юзасидан ўз билимини синовдан ўтказишди. “Тезкор савол-жавоблар”, “Тест саволлари” ҳамда “Мен севган қаҳрамон” шартлари бўйича ўтказилган танловда ҳар бир иштирокчи ғолиб бўлишга интилди. Ҳакамлар ҳайъати ўқувчиларнинг билим ва саводхонлигини холис ва адолатли баҳолаб боришди.