24 Октябр 2023 йил 1057

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Она тилим – жону дилим” мавзусига бағишланди. Тадбирда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва шоир Тўлқин Эшбеков маъруза қилди. У ўз нутқида, ўзбек тили жонажон Ватанимизда яшаётган барча фуқароларимиз учун азиз ва қадрли тилга айланиши, унинг жозибадорлигини ошириш учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этишимиз зарурлигини таъкидлаб ўтди. Зеро, тил – ўзлигимизни англаш рамзи, унга бўлган ҳурмат, халқимизга, унинг бетакрор маданияти ва тарихига ҳурматдир.

Тадбир давомида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Шунингдек, 25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Бош бошқармада китоб ярмаркаси ташкил этилди. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад пойтахт Ички ишлар органлари ходимларининг китобхонлик маданияти, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий билимини оширишдан иборатдир. Китоб ярмаркасида мамлакатимиздаги йирик нашриёт ва матбаа корхоналари маҳсулотлари намойиш этилди. Китобсеварлар ҳуқуқий мавзудаги янги нашрлар, илмий-оммабоп китоблар, ўзбек адабиёти классиклари, хориж муаллифларнинг асарларини харид қилиш имконига эга бўлдилар. 

Барча янгиликлар

Text to speech