30 Сентябр 2024 йил 177

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби орасида ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Келажак яратувчилари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва шоир Тўлқин Эшбек маъруза қилди. У ўз нутқида, ҳаётимизни илмсиз тасаввур этиб бўлмаслигини, илмга, таълимга катта эътибор берган давлат тараққиётга юз тутишини, шунингдек таълимни устозларсиз ҳам тасаввур этиб бўлмаслигини, зеро, ўқитувчи ва устозлар эъзоз топган жамиятда ривожланиш ҳамда фаровонлик бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Шунингдек, йиғилиш қатнашчиларига Тошкент шаҳар ИИББнинг иқтидорли ходимларидан иборат “Ниҳол” жамоаси томонидан байрам концерти намойиш этилди.

Тадбир якунида устозларга гул ва эсдалик совғалари топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech