Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Коррупцияга қарши курашиш – давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакили Ўткир Акмирзаев маъруза қилди. У ўз маърузасида, бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд қонунчилик базаси давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилини таъминлаш, коррупциянинг олдини олишга самарали хизмат қилаётганини, бундан ташқари ушбу иллатга қарши курашиш умуммиллий иш эканлигини, унда барча манфаатдор вазирликлар, идора ва ташкилотлар, шунингдек, мамлакатимиз фуқаролари иштирок этиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида шахсий таркибга 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан концерт дастури намойиш этилди.