Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Тарих - ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор манбаи” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон миллий университети вакили доцент Шермухаммад Эрназаров маъруза қилди. У ўз нутқида, ватанпарвар инсонларни тарбиялашда халқимизнинг тарихий мероси катта аҳамиятга эгалигини, шу сабабли тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва келажак авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.