9 Октябр 2023 йил 1309

Тошкент шаҳар ИИББда бош бошқарма бошлиғининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Ташпулатов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Жумладан, бош бошқарма бошлиғи 50 дан ортиқ фуқаронинг мурожаатларини кўриб чиқди ҳамда уларни ташвишга солаётган масалаларни тинглади.

Мурожаатларни холисона ва пухта ўрганиш мақсадида бош бошқарманинг соҳавий хизматлар масъул ходимлари ҳам қабул жараёнида иштирок этди. Учрашувда терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов билан боғлиқ, шунингдек, моддий ёрдам кўрсатиш, ишга қабул қилиш каби мурожаатлар кўриб чиқилди.

Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Қабул давомида 24 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. 15 та мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Қолган мурожаатларни кўриб чиқиш учун қўшимча текширув ўтказилиши зарурлиги сабабли, ИИББ бошлиғи томонидан масъул ходимларга муддатлар белгиланиб, тегишли кўрсатмалар берилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech