5 июнь куни Миробод туманида “Миробод ёшлар марафони” ўтказилади. Ушбу тадбир муносабати билан соат 10.00 дан 12.00 гача қуйидаги кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. - Ойбек кўчаси бўйлаб: Ойбек ва Туркистон кўчалари чорраҳасидан Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасигача; - Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан Ойбек ва Чехов кўчалари чорраҳасигача; - Ойбек ва Чехов кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача; - Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб, Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасигача; - Ислом Каримов кўчаси бўйлаб: Ислом Каримов ва Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасигача.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.