Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар, аҳли қалам соҳиблари!
Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан ўз номимдан ва пойтахт ИИББ шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этаман. Сизларнинг халқ манфаатлари, ҳуқуқлари, эркинликларини ҳимоя қилиш, бунёдкорлик ва эзгулик хабарчиси сифатидаги хизматларингизни юксак баҳолаймиз ва қадрлаймиз. Ахборот соҳасида эркинлик ва ошкораликни таъминлаш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, халқ фаровонлигини ошириш, тинчлиги, хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган хайрли ишларни ўз вақтида кенг оммага етказишдаги меҳнатларингиз эътирофга лойиқдир.