8 Сентябр 2022 йил 2370

Учтепа туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни тахминан соат 10:20 ларда пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги Каттақани кўчасида 1974 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги «Audi» русумли (давлат рақами 01 039 PJA) автомобиль ва 1953 йилда туғилган У.С. бошқарувидаги «Nexia-1» русумли (давлат рақами 01 С 870 ВА) автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Тўқнашув натижасида «Nexia-1» русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Унуманг, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳаётингиз ва соғлиғингизни асрашга хизмат қилади.

Барча янгиликлар

Text to speech