24 Май 2024 йил 1492

Тузини еб...

Пойтахт ИИББ навбатчилик қисмига Бектемир туманидаги хонадонлардан бирида ўғирлик содир этилганлиги ҳақида хабар келиб тушди. ИИО ходимлари хонадонга ташриф буюришганда, у ерда усталар таъмирлаш ишларини олиб боришаётганига гувоҳ бўлдилар. Уй эгаси қимматбаҳо уяли телефони ҳамда 5 миллион сўм ўғирланганлигини маълум қилган бўлса, ишчилардан иккиси ўз шахсий қурилиш ускунасининг йўқолганлигини билдиришди. Улар билан суҳбатлашиш чоғида, ўғирликни ишчилардан бири содир этганлиги гумон қилинди.

- Биз олдиндан келишиб олдик, - дейди  ўғирликда гумон қилинган Соҳиб (исмлар ўзгартирилган). – Мен иш билан банд бўлиб турган бирга ишлаётган шерикларимни чалғитиб турганимда  Карим  аста уй ичига кириб “ишни бажарди”.

Суҳбат чоғида улар маст бўлганликлари, уйларига бориб келиш учун ускуналарни ўғирлаб сотиб юборгани, йўл харажатларидан ортиб  қолганини еб-ичишганини тан олдилар.

Тергов жараёнида уларнинг айби тўлиқ исботланди, энди бу икки ҳамтовоқ қилмиши учун қонун олдида жавоб беради.

Ўғирлик қилган икки шахс. Аммо уй эгалари ҳақиқат аниқлангунга қадар ишчиларнинг баридан гумонда бўлиб, ҳаммасига бир сўз билан тамға урганди. Кишини ўйлантирадиган нарса бу - икки нопок шахс бир жамоа бўлиб ишлаётган шерикларини ҳам номларини булғашдан, ёмонотлиғ қилишдан ҳазар қилмагани. Зотан, мана шундайларга тузини еб, тузлиғига тупуриш, дейилган.

Барча янгиликлар

Text to speech