Пойтахт хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари туну кун хизмат олиб бормоқда.
Тунги хизматга жалб қилинган ходимлар учун навбатдаги йўриқнома бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Муродилла Алиқориев ва Тошкент шаҳар МИБ бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник Жамолиддин Буриев бошчилигида ўтказилган йўриқномада ички ишлар органлари ва МИБ ходимлари иштирок этди.
Йўриқномада полковник М.Алиқориев сўзга чиқиб, ходимлар хизматни ҳушёрлик билан олиб бориши, ҳар қандай шубҳали шахслар ва буюмларга эътиборли бўлиши, аниқланган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар бўйича зудлик билан қонуний чора кўриш кераклигини таъкидлади.
Йўриқномадан сўнг барча ходимлар хизматни ўташ учун ўз йўналишлари бўйича ишга жалб этилди.