Пойтахтимизнинг барча туманлари ИИО ФМБ бошлиқлари ва масъул ходимлари шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тарбияланувчиларидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ўрганмоқда.
Хусусан, яқинда Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари ИИО ФМБ бошлиқлари, шунингдек вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар марказга ташриф буюриб, қийин вазиятга тушиб қолган ўсмирлар билан суҳбатлашди. Якка тартибдаги суҳбатлар давомида болалар учун яратилган шароитлар, уларнинг мазкур муассасага жойлашиш сабаблари, ҳар бирининг ижтимоий, оилавий муаммолари ҳақида маълумот олинди, муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Бундан ташқари, психологик тренинглар давомида ўсмирлар ўз қизиқишлари билан ўртоқлашдилар, келажакда ким бўлмоқчи эканликлари ҳақида сўзлаб беришди.
Учрашув давомида марказ тарбияланувчиси - тақдир тақозоси билан яқинларининг қаровисиз қолган 9 ёшли Радмирнинг таваллуд куни муносабати билан Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан совға ва ширинликлардан иборат байрам дастурхони ташкил этилди.