Сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш орқали инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим устувор йўналишлардан бирига айланди.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан навбатдаги фуқаролар қабуллари ташкил этилиб, унда 54 нафар фуқароларнинг муаммолари тингланди.
Қабулга келган ҳар бир фуқаронинг мурожаати тўлиқ ва холисона ўрганилиб, аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилаётган бўлса, кўриб чиқиш учун қабул қилинган мурожаатлар алоҳида назоратга олинмоқда.
Таҳлиллар қабул жараёнларида келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисмини моддий таъминот, бандлик, тергов ва суриштирувга оид масалалар ташкил этишини кўрсатмоқда.
Раҳбарият томонидан ҳар бир мурожаатни тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳамда натижаси бўйича ўз вақтида қонуний қарор қабул қилиш юзасидан масъул ходимларга ва ҳудудлардаги мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.