17 Март 2025 йил 82

Тошкент шаҳар ИИББда фуқароларнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев томонидан Бош бошқарма биносида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Учрашув давомида фуқароларнинг ички ишлар органларига ишга кириш, терговга қадар текширув, моддий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.

Ўтказилган қабулда 28 нафар фуқаролар юзага келаётган муаммолар билан мурожаат қилишди. Жумладан, 3 нафар фуқаро томонидан кўтарилган муаммо жойида ҳал этилиб, қолган 18 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижроси таъминланиши бўйича ходимларга тегишли топшириқлар берилди. Шу билан бирга, 7 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган сайёр қабуллар тизими аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий муҳитни янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: