15 Май 2024 йил 1970

Тошкент шаҳар ИИББ соҳавий хизматлар раҳбарлари томонидан ёшларнинг муаммолари ҳал қилинмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ, унинг соҳавий бўлинмалари, туман ИИО ФМБ раҳбарларига бириктирилган ёшлар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Куни кеча шаҳар ИИББ ЖТСБ бошлиғи Баходир Анваров ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда Учтепа тумани Янгийўл маҳалласида хонадонбай юриб, ёшларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганди. Ўрганишлар давомида мазкур маҳалла ҳудудида кутубхона йўқлиги аниқланди. Ҳомийлар ёрдамида МФЙ маъмурий биносида аҳоли фойдаланиши учун кутубхона очилди.

Бундан ташқари, маҳалланинг ёшлари билан суҳбатлашилди, улар дуч келган муаммолар билан қизиқди. Ёшлар билан ўтказилган алоҳида суҳбатлар давомида 5 нафарининг олий таълимда ўқиши учун контракт тўловларини тўлашга имкони йўқлиги аниқланди. Ёшлар уларга контрактни тўлашда амалий ёрдам кўрсатишлигини сўрашди. Мазкур масала ижобий ҳал этилиб, ҳомийлар ёрдамида 5 нафар ёшларга контракт суммасининг ярми тўлаб берилди.

Пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан тизимли ишлар давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech