1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан пойтахт ички ишлар органлари фахрийларига эҳтиром кўрсатилди. Тошкент шаҳар ИИББ тизимида турли лавозимларда хизмат қилиб, ҳозирда нафақа гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан мукофотланди.
Жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан татбиқ этиш борасидаги самарали хизматлари, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаол иштироки, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун истеъфодаги полковниклар Ибодулла Аликариев, Фарходжон Мухамеджанов, истеъфодаги подполковниклар Зияутдин Хайруддинов, Дилбар Раджапова, Мавлан Аззамов ҳамда истеъфодаги майор Вячеслав Кимлар “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ва эсдалик қўл соатлари билан тақдирландилар.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан тақдирланган фахрийларимизни мукофотлар билан ҳамда 1 октябрь – “Устоз ва мураббийлар куни” байрами билан табриклаймиз.