3 Феврал 2024 йил 1256

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Олмазор туманида сайёр қабул ўтказди

Фуқароларнинг мурожаатларини жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Олмазор туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда пойтахт ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов, Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Қабулда 67 нафар фуқаролар 71 та масалалар билан мурожаат қилиб, уларнинг муаммолари, эътирозлари ва таклифлари ўрганилди.

Қабул жараёнида ўзини ўзи банд қилиши учун 2 нафар ёшга тикув машинаси вa оверлог, 8 нафар аёлларга пазандалик учун ошхона жиҳозлари топширилган. Шунингдек, 6 нафар фуқаролар коммунал тўловлардан қарздорлик масаласида, 7 нафар фуқаро йўл ҳаракат хавфсизлиги юзасидан, 8 нафар фуқаро яқин қариндошлари ёки ўзлари касал бўлганлиги сабабли дори-дармонга моддий ёрдам беришни, 6 нафар пробация ҳисобидаги фуқаролар жазодан муддатдан олдин озод этилиши масаласида, 4 нафар фуқаролар уй-жой масаласида, 1 нафари Ўзбекистон республикаси фуқаролигини олиш масаласида, 3 нафари турар жойига рўйхатга олиш, 8 нафари ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилган.

Бундан ташқари, 11 нафар шахснинг мурожаати терговга қадар текширув ва жиноят ишлар билан боғлиқ бўлса, яна 3 нафар фуқаролар Ички ишлар органларига ишга қабул қилишни сўраган.

Қабул жараёнида 22 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди, 22 нафар фуқаронинг мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилиб, яна 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб муддатлар белгиланди.

Барча янгиликлар

Text to speech