5 Октябр 2024 йил 948

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи диққат марказида фуқаро мурожаатлари

Пойтахтнинг Юнусобод тумани Уста Ширин маҳалласида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Учрашувда соҳавий хизматларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда манфаатдор ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари иштирок этди. 

Фуқароларнинг мурожаатлари ҳар хил масалаларда бўлди. Тергов ва суриштирув, бандлик, ижтимоий соҳа, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, кредит олиш ва ҳоказолар билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Фуқароларга имтиёзли кредитлаш тизими бўйича уй-жой сотиб олиш тартиблари атрофлича тушунтирилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

33 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, бир қатор мурожаатлар бўйича қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш муддатлари белгиланиб, мурожаат этувчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Кўкчинор маҳалласида яшовчи Рустам Ғ. «Кўкчинор» ва «Адолат» маҳаллалари оралиғидаги кўчада пиёдалар ўтиш жойи йўқлиги, одамлар йўлни кесиб ўтишга қийналаётгани ҳақида хабар берди. Мазкур масалани ҳал этишда ёрдам сўраб Бош бошқарма бошлиғига мурожаат қилди. 3-сектор раҳбари кўрсатмаси билан мазкур масала ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабул давомида соғлиғи юзасидан ёрдам сўраган “Боғ кўча” МФЙда яшовчи Мухаё Г. ва Нодира K.ларга ҳам ёрдам кўрсатилди. Улар керакли дори-дармонлар олиб берилди.

Бу каби қабул ва учрашувлар пойтахтимизнинг барча туманларида давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech