31 Октябр 2023 йил 977

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Осойишталик посбонлари – замонамиз қаҳрамонлари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоир Бобур Бобомурод маъруза қилди. У ўз нутқида, ички ишлар органлари ходимлари диёримизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик посбони, керак бўлса қалқони бўлиб халқ ишончи ҳамда розилиги йўлида, кеча-ю кундуз сергак ва ҳушёр хизмат қилишаётганлигини, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ, ватанпарвар фидойи ходимлар намунали хизмати билан Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосида олиб борилаётган ислоҳотлар ривожига муносиб ҳисса қўшиб келишаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech