Қадрли ҳамкасблар, муҳтарам фахрийлар!
Барчангизни, 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий табриклайман!
Юртимиз тинчлик-осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши муросасиз курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларимизнинг тинчлиги, ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, Янги Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ҳамда масъулиятли ишда сидқидилдан хизмат қилиб келаётган сиз, азизларга, муҳтарам фахрийларимизга чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркиби пойтахт аҳлининг тинчлик-осудалигини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда туну кун хизмат қилиб, қонун устуворлиги, жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаб келишмоқда.
Пойтахт Ички ишлар органларининг барча ходимлари – офицерлар, сержант ва сафдорлар, хизматчилар, қадрли фахрийларимизни, шунингдек, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида мардона ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларини байрам билан табриклайман! Сизларга тан сиҳатлик, оилавий фаровонлик, тинчлик ва осойишталик тилайман!
Юртимизга, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш, тинчлиги ва осудалигини сақлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бел боғлаган сиз азизларга бу ишда муваффақият ва улкан зафарлар ҳамиша ёр бўлсин.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи
генерал-майор A.A. Ташпулатов