12 Декабр 2023 йил 1508

Тошкент шаҳар ИИББда “Қонун устувор, жазо муқаррар” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати бошлиғи Исаханова Нилуфар Камилжоновна, ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ташходжаев Дониёр Бахтиярович ва ОАВ вакиллари иштирок этди.


Матбуот анжуманида Тошкент шаҳрида жиноятчиликка қарши курашиш, криминоген вазиятни яхшилаш, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. 


2023 йил 27 ноябрь кунидан бошлаб, Тошкент шаҳрида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи шахсларни жиноий фаолиятига чек қўйиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган махсус-тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Ўтказилган махсус-тезкор тадбирлар доирасида жами 38 та жиноят ишлари қўзғатилган.

– ЖКнинг 165-моддаси товламачилик (15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган);

– ЖКнинг 168-моддаси фирибгарлик (10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган);

– ЖКнинг 248-моддаси қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш  (20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган);

– ЖКнинг 273-моддаси гиёҳвандлик воситалар, уларнинг аналоглари ёки психотроп воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатларни қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш  (20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган);

– ЖКнинг 276-моддаси гиёҳвандлик воситалар, уларнинг аналоглари ёки психотроп воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатларни қилиш ( 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган);

– ЖКнинг 277-моддаси безорилик (5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган) жиноятлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Ушбу махсус тезкор-профилактик тадбир доирасида “Психотроп ва кучли таъсир қилувчи гиёҳванд воситаларини  олдини олишга қаратилган” тезкор-профилактик тадбири ўтказиб келинмоқда.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида,

– 135 та гиёҳвандлик моддаси ва 19 та психотроп воситаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди;

– 3 кг 895 гр гиёҳвандлик моддалари ва 10 878 дона кучли таъсир қилувчи гиёҳвандлик воситалари ҳужжатлаштириб олинди.


Натижада, 116 нафар шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонун устуворлиги таъминланди.

Энг муҳими, ушбу заҳри қотилни аҳоли орасида тарқалиб кетишини ва ёшларимиз онгини заҳарланишини олдини олишга эришилди.

Барча янгиликлар

Text to speech