Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ахборот маконидаги сиёсий, мафкуравий курашлар” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент ахборот технологиялари университети доценти Хасан Бобожонов маъруза қилди. У ўз маърузасида ахборот маконининг ривожланиш даражаси ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий соҳаларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг Бош бошқарма Тиббиёт бўлими ходими “Соғлом овқатланиш – соғлом турмуш тарзи” мавзусида маъруза қилиб, видеоролик намойиш этди. Шунингдек, иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди. Тадбир якунида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник Aлиахмед Чориев Польшанинг Краков шаҳрида дзюдо бўйича халқаро мусобақада совринли ўринларни қўлга киритган ходимларни табриклаб, мукофотларни топширди.