Жорий йилнинг 16 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган “Ajou” университетга ташриф буюришди. Тадбир давомида туман аҳолиси ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан сўнгги пайтларда автомобиль йўлларида содир бўлган бир неча шов-шувли йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаб ва оқибатлари муҳокама қилинди. Йиғилиш иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишнинг саломатлик ва ҳаёт учун аҳамияти тушунтирилди ҳамда профилактик видеороликлар намойиш этилди.
Тумандаги масжид вакиллари иштирокида “Умр – тезликдан муҳимдир”, “Ҳавфсизлик камари – ҳаёт гарови” ва “Йўл интизоми – болаликдан бошланади” шиори остида тарғибот-ташвиқот ишларни олиб борилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига оид қизиқтирган саволларига жавоб берилди.