28 Сентябр 2022 йил 1246

Тошкент шаҳар ИИББ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан олиб борилаётган профилактик ишлар тўғрисида

Тошкент шаҳар ИИББ хотин-қизлар масалаллари бўйича инспекторлар аёлларга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишга йўналтирилган ишларни мунтазам равишда олиб бормоқдалар. Яқинда ИИББ ҳамда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан "Tashkent Indeх" мажмуасида истиқомат қилувчи талаба қизлар билан учрашув ўтказишди. Учрашув давомида ходимлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг “Ишонч маркази” тўғрисида ахборот варақаларини тарқатдилар. Уларга хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларининг фаолияти ҳақида маълумот беришди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси билан "Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой!" номли махсус бот канали очилганлиги ва унга оғир шароитда қолган, ижтимоий ҳамда ҳуқуқий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммолари тўғрисида хабар бериш мумкинлиги таъкидлаб ўтилди. Бу каби учрашувлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Барча янгиликлар

Text to speech