25 Ноябр 2023 йил 476

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари “Заковат”да беллашди

Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ходимларининг мантиқий фикрлаш кўникмалари ва интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида "Заковат" интеллектуал ўйинлари ўтказиб борилади.

Шу кунларда Тошкент шаҳар Ёшлар талабалар шаҳарчасида “Заковат арена” мажмуасида пойтахт ИИББ соҳавий хизматлари ва ҳудудий бўлинмалар ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Унда ходимлардан иборат 20 та жамоа қатнашди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилган, қизғин ва муросасиз баҳсларга бой интеллектуал ўйинда биринчи ўринни Бош бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати жамоаси қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни Олмазор ва Яшнобод туманлари ИИО ФМБ вакиллари банд этди.

Интеллектуал ўйин ғолиблари диплом, китоблар тўплами ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирланади. 

Барча янгиликлар

Text to speech