30 Июл 2022 йил 1520

Тошкент шаҳар ИИББ: Фуқаролар саводхонлиги оширилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ ташаббуси билан, пойтахтимиз ҳудудида жойлашган ов қуроли билан савдо қилувчи ихтисослаштирилган дўкон раҳбарлари ҳамда ов қуролига эга бўлган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти, Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Назорат-лицензиялаш фаолиятини ташкил этиш бўлинмаси раҳбари ва ходимлари, Экология қўмитаси ҳамда шаҳар овчилар ва балиқчилар жамиятининг вакиллари қатнашдилар.

Йиғилиш иштирокчиларига қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида, қонуннинг мазмун-моҳияти, маъмурий ва жиноий жавобгарлик оқибатлари ҳақида тушунтириш бериб ўтилди. Жиноят ва маъмурий кодексларига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар, хусусан, ўқотар бўлмаган қуроллар ва ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан қонунга ҳилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлиги учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланди. Шу билан бирга, қурол эгалари ва уларнинг яқин қариндошларини қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширув ўтказиш тартиби, шунингдек, қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар рўйхатлари тасдиқланди. Ов қуролига эгалик қилишнинг энг кам ёши эса 21 ёшдан 25 ёшгача оширилди.

Ҳозирги кунда аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech