26 Сентябр 2022 йил 1392

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг Учтепа тумани ёшлари билан учрашуви

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатов Учтепа туманидаги “Сеул” экопаркида ёшлар билан учрашди. Унда туман ҳокими Фарҳод Абдуллаев, ИИО ФМБ бошлиғи полковник Дилмурод Мирсодиқов, Учтепа тумани сектор раҳбарлари, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиқлари, соҳавий хизмат вакиллари, туман маҳалла ёшлар етакчилари ва 200 дан ортиқ ёшлар қатнашдилар. Шунингдек, учрашувда туманнинг барча маҳаллаларида истиқомат қилувчи пробация рўйхатида турувчи, ишсиз ва уюшмаган ёшлар иштирок этдилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўз сўзида, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда ушбу турдаги жиноятларни олдини олиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Ўтказилган сайёр қабул давомида 50 нафар ёшлар 45 тадан зиёд масалалар билан мурожаат этишди. Мурожаатларнинг 15 тасига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган 31 та ёшларнинг моддий ёрдам, асбоб-ускуна ажратиш, кредит, иш билан таъминлаш ва тўлов-контрак бадали, пробация рўйхатида турган маҳкумларни шартли равишда озод этиш масалаларини ҳал этиш мақсадида тегишли тартибда топшириклар берилиб, назоратга олинди.
Йиғилиш давомида, «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи 20 нафар ёшларга ажратилган субсидиялар, ОТМда контракт асосида таҳсил олувчи ёшларга тўлов контракт пулларининг тўланганлиги, ҳарбий сафарбарлик чақирув резервига тўлов пули тўланганлик тўғрисида ҳамда автомактабда ўқиш учун сертификатлар топширилди. Жумладан, “Дийдор” маҳалласида яшовчи 18 ёшли Рухшона И. га кредит ажратилди, шунингдек, “Зарафшон” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Сайёра С.га ҳайдовчилик гувоҳномаси учун тўловининг бир қисми тўланиб берилди.
Шунингдек, ИИББ бошлиғи томонидан, учрашувда фаол қатнашган ҳамда 12 нафар “Беш ташаббус олимпиадаси” маҳалла босқичи ғолибларига сертификат ва эсдалик совғалар топширилди.
Учрашув давомида сайёр суд ҳам бўлиб ўтди. Ўтказилган сайёр суд жараёнида 5 нафар ёшлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан шартли равишда озод этилди.
Бу каби учрашувлар шаҳарнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech