6 Октябр 2022 йил 1314

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Юнусобод туманида яшовчи йигит-қизларнинг савол ва таклифларини ўрганди

Aҳоли, хусусан, ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ҳар бир раҳбар олдида турган асосий вазифалардан биридир. Бу борадаги ишлар Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Aзиз Ташпулатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилмоқда. Ёшлар билан навбатдаги учрашув Юнусобод туманида бўлиб ўтди. Тадбирда ИИББ бошлиғининг ўринбосарлари, туман ҳокими, Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи, сектор ва соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда 200 дан зиёд ёшлар қатнашдилар.
Йиғилиш давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 7 нафар йигит-қизларга турли хилдаги техникалар ҳарид қилишга субсидиялар ажратилиб, 5 нафар ёшларга эса олий ўқув юртининг контракт тўлов пуллари тўлаб берилди. Тадбир якунида ИИББ бошлиғи томонидан жамоатчилик ишларида фаол қатнашган ёшларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, учрашув давомида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ёшлар билан сайёр қабули ҳам ўтказилди. Сайёр қабулда ёшлар турли хил масалалар билан мурожаат этишди. Мурожаатларнинг аксариятига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилиб, ҳар бири назоратга олинди.
Бу каби учрашувлар шаҳарнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech