Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Янгихаёт тумани ёшлари билан учрашди
Давлатимизда ёшларнинг жамиятдаги нуфузи ва ролини янада ошириш, уларнинг камол топиши учун зарур шарт-шароит яратиш, навқирон авлод муаммоларини ўрганиш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Белгиланган вазифалар ижросига Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг жойларда ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда. Навбатдаги учрашув Янгиҳаёт туманида бўлиб ўтди. Тадбирда ИИББ бошлиғининг ўринбосарлари, туман ҳокими, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ бошлиғи, сектор ва соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда 200 дан зиёд ёшлар қатнашдилар. Учрашув давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 9 нафар ёшларга субсидия ажратилганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилиб, 12 нафарига эса контракт тўлов пуллари тўлаб берилди. Шунингдек, учрашув давомида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ёшлар билан сайёр қабули ҳам ўтказилди. Сайёр қабулда ёшлар 50 дан зиёд турли хил масалалар билан мурожаат этишди. Мурожаатларнинг аксариятига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилиб, ҳар бири назоратга олинди. Бу каби учрашувлар шаҳарнинг барча туманларида ўтказилмоқда.