Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Xотира психологияси ва унинг касбда тутган ўрни” мавзусига бағишланди. Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти, психология фанлари номзоди Лутфулла Турсунов маъруза қилди. У ўз нутқида, ҳар бир касбда, худди шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида ҳам хотиранинг ўрни алоҳида муҳимлигини, ҳозирги вақтда хотирани ривожлантириш долзарб масалалардан бири ҳисобланишини, сабаби телефон ва компьютер каби гаджетлар шахснинг ўрнига жуда кўп функционал вазифаларни бажараётганлигини, бу эса, ўз ўрнида, айрим шахсларда хотира билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқараётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.