27 Ноябр 2023 йил 1311

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “IX–XII асрларда шарқ уйғониш даври” мавзусига бағишланди. Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори, фалсафа фанлари доктори Гуларам Машарипова маъруза қилди. У ўз нутқида, IX–XII асрлар Марказий Осиё ва бутун Шарқ халқлари ҳаётида тарихий воқеаларга бой бўлганлигини, бу даврда Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Хоразмшоҳлар давлатлари мавжуд бўлиб, уларда фан ва маданият ривожига катта эътибор берилганлигини, IX аср бошларида Мовароуннаҳр фалсафий мактабнинг математика, тиббиёт, астрономия, география, тарих фанларини ўрганиш марказларидан бирига айланганлигини, давлатлар ўз чегараларида савдо, сиёсат, ташқи алоқалар, хавфсизлик кафолатларини мустаҳкамлаш муаммоларини ҳал этиб, янада барқарор тараққиёт учун шарт-шароитлар яратганлигини ҳамда IX–XII асрлардаги буюк маърифатпарвар олимларнинг фаолияти Шарқ уйғониш даври ва жаҳон цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech