11 Декабр 2023 йил 1397

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Касбий маданият ва интизом – халқчил тузилма асоси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси вакили фалсафа фанлари доктори, профессор Сирожиддин Бердиқулов маъруза қилди. У ўз нутқида, ички ишлар органлари ходимлари Ватан ва халқ манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйиб, хизмат бурчларига содиқ қолишларини, касбий маданият талабларига, интизом ва қонунчиликка қатъий риоя этишларини, ёш ходимларда шу каби фазилатларни шакллантиришда хизмат жамоаларининг ўрни ва таъсири янада оширилаётганлигини, шунингдек, юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, энг асосийси, бугунги ислоҳотларнинг бош мақсади бўлган – инсон қадрини қарор топтириш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech