Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси 2 та мавзуга бағишланди. Тадбирда биринчи маърузани Ўзбекистон Республикаси Халқаро арбитраж суди вакили Шерали Юсупов тайёрлади ва у ўз маърузасида Халқаро арбитраж суди фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, у арбитраж суд бу - тадбиркорлик фаолиятида юзага келадиган низоларни ҳал этишга ёрдам берадиган мустақил суд органи эканлигини таъкидлади.
“Тил - миллат бойлиги” мавзусига бағишланган иккинчи маъруза Ўзбекистон Давлат жахон тиллари университети вакили томонидан тайёрланди. У ўз маърузасида, тил орқали халқнинг тарихи, маданияти ва анъаналари акс эттирилишини ҳамда ўзбек тили мамлакатимиз учун мустақиллик ва ўзликни англаш рамзи эканлигини таъкидлади. Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.