8 Декабр 2023 йил 1021

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари, ҳамкасблар, ички ишлар органлари фахрийлари, хизмат бурчини адо этиш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг яқин қариндошлари!

Сизларни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилганлигининг 31 йиллиги” муносабати билан самимий табриклайман!

Мамлакатимиз Конституцияси халқимизнинг кўп йиллик орзу-интилишларини, мустақил давлатчилигимизнинг ҳуқуқий асосини ўзида мужассам этган олий ҳужжат сифатида барчамиз учун қадрлидир. 

Юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори бўлган Конституция нормаларини ҳаётга татбиқ қилиш, халқимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида бирга ҳаракат қилсак янада кўпроқ натижаларга эришамиз.  

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонингизга тинчлик ва осойишталик тилайман!


Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор           Азиз Ташпулатов

Барча янгиликлар

Text to speech