25 Феврал 2022 йил 1840

Тошкент ёшларни севади

Тошкент шаҳар хокимияти ва Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан 27 февраль - якшанба куни соат 11:00да Шайхонтоҳур туманидаги Анхор локомотив истироҳат боғида ёшлар фестивалига старт берилади.

Сизларни қизиқарли спорт мусобақалари (кураш, югуриш марафони, бокс, аркон тортиш, камондан отиш), "Заковат" интеллектуал ўйини, ошпазлик маҳорати бўйича оилавий мусобақа, ретро автомобиллар кўргазмаси, эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари ижросидаги концерт дастурларига таклиф этамиз. Агар сиз мотоцикл ишқибози бўлсангиз тадбир меҳмонлари мотобайкерлар сизга унутилмас, қизиқарли лаҳзаларни ҳадя этишига ишонамиз.

Сектор раҳбарлари эса ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб беради.

Шошилинг! Мусобақа ғолибларини қимматбаҳо совғалар кутмоқда! 

Барча янгиликлар

Text to speech