24 Август 2024 йил 1213

Тошкент шаҳар ИИББда «Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги» давом этмоқда

Тошкент шаҳар соҳавий хизматлари томонидан жойларда «Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги» махсус профилактик тадбири доирасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.


Жумладан, ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан тадбир давомида аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилиб, фуқароларга огоҳликка чақирувчи флаерлар тарқатилди.


Бундан ташқари, бошқарма ходимлари томонидан сайёҳлик объектига туташ объектларда жойлашган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли билан сайёҳлик маданиятни ошириш, сайёҳлик объектларига туташ автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва қоидабузарликларга қарши курашиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди.


Тадбирлар ИИББнинг соҳавий хизматлари ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech