15 Июн 2024 йил 746

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан оталиққа олинган ёшлар "Заковат" интеллектуал ўйинларда беллашди

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий спорт ўйинлари ва спорт турларини оммалаштириш, ўғил-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, истеъдодларини намоён этиш, қобилият ва ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг соҳавий бўлинмалари раҳбарлари томонидан спорт мусобақалари, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, «ҚВЗ», “Ёш китобхонлар оиласи” мусобақалари ўтказилади.

Жумладан, яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан бош бошқарма томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида «Заковат» интеллектуал ўйинларининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

12 та жамоа топқирлик ва интеллектуал ривожланиш бўйича беллашди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган саволларга ўғил-қизлар белгиланган вақт ичида тўғри жавоб беришга ҳаракат қилди.

Ўйин кескин ва қизиқарли курашларга бой бўлди. Беллашув якунига кўра Олмазор туманининг «Эксперто» жамоаси биринчи,  Яшнобод туманининг «Қалқон» жамоаси иккинчи ва Олмазор туманининг “Миллий Мафкура” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.

Тадбир якунида иштирокчи ва ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Барча янгиликлар

Text to speech