23 Август 2024 йил 1832

Тошкент шаҳар ИИББ диққат марказида аҳоли бандлигини таъминлаш

Тошкент шаҳар ИИББ пробация хизмати ходимлари томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослашувида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.


Жумладан, "Пробация ойлиги" доирасида пробация хизмати ташаббуси билан ҳамда Тошкент шаҳар Камбағаликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси билан ҳамкорликда Юнусобод туманида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Мақсад – ҳисобда турган шахсларнинг бандлигини таъминлаш масаласидан иборат.


"Япон боғи"да ташкил этилган ярмаркага 23 нафар пробация ҳисобидаги шахслар ташриф буюрди, шундан 10 нафарига ишга йўлланма берилди, 6 нафари бандлиги таъминланди, муайян касбга эга бўлмаган 4 нафар шахсларга қайта касбга ўқитиш бўйича йўлланма тақдим этилди.


Бу каби тадбирлар пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech