3 Декабр 2024 йил 124

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи диққат марказида фуқаролар мурожаатлари

Пойтахт ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг навбатдаги шахсий қабули Бош бошқарма биносида ўтказилди. Раҳбарнинг қабулига етмишдан ортиқ фуқаролар ташриф буюришди. Фуқароларнинг мурожаатлари ижтимоий, маиший ҳамда моддий масалаларни, яъни бандликни таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш, коммунал қарздорликни тўлаш, моддий ва ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кабиларни қамрагани ҳолда, мурожаатларнинг аксариятини тергов олди ва суриштирув ишлари ташкил қилди. Таъкидлаш жоизки, мурожаатчилардан 29 нафарининг масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар ва тавсиялар берилиб, улар бундан қониқиш ҳосил қилдилар. 25 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. 11 нафар шахснинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида алоҳида топшириқлар берилди. Уларнинг бажарилиши Бош бошқарма Мурожаатлар билан ишлаш бўлимидаги “Е-еlektron” тизимига юкланиб, тегишли муддатлар белгиланган ҳолда назоратга олинди. Шунингдек, қўшимча ўрганиш ва текширувлар талаб қилувчи 6 нафар шахснинг мурожаатлари ҳам алоҳида назоратга олинди. Ташриф буюрган фуқаролар уларга ҳар бир масала ҳамда мурожаатлар бўйича қабул жараёнида кўрсатилган хушмуомалалик, эътибор ва яратилган шароитлардан мамнун эканлигини ҳам эътироф этишди.


Бу каби қабул ва учрашувлар давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech