30 Сентябр 2024 йил 145

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам табриги

Қадрли устозлар, муҳтарам мураббийлар!


Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркиби ва ўз номимдан билим ва зиё тарқатувчи Сиз азизларни касб байрамингиз – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман!


Ўқитувчилик касби ҳар бир даврда ўз моҳияти, ўрни ва аҳамиятига кўра юқори поғоналарда, ўзгача ҳурмат ва эътиборда турган. Бугунги кунда ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимларни Ватан, халқ манфаатларини ҳимоя қила оладиган,маънавий-маърифий етук, аждодларимиз қолдирган мерослар, қадриятларимизни давомчиси бўлмиш муносиб, зукко авлодини шакллантиришда устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёс. Сизларнинг ҳаёт, хизмат синовларида орттирган тажриба ва маҳоратларингизни амалиётга тадбиқ этиш ёшларни ватанпарварлик, халқпарварлик руҳида тарбиялаш, Янги Ўзбекистоннинг бахтли келажагини яратишда муҳим аҳамиятга эга.


Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни касб байрамингиз билан муборакбод этиш орқали, Сизларга мустаҳкам соғлиқ, саодатли умр, фаровонлик, тинчлик-хотиржамлик, заҳматли ишларингизда юксак муваффақиятлар тилайман!


Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи

генерал-майор Азиз Ташпулатов

Барча янгиликлар

Text to speech