27 Январ 2025 йил 425

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакили Маъмура Зоҳидова маъруза қилди. У ўз нутқида, юртимизда оммавий ахборот воситалари соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг қонунлар ёрдамида мустаҳкамланиши, оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлиги ва мустақиллигини амалда таъминлаш, уларни том маънода “тўртинчи ҳокимият” сифатида шаклланиши учун етарли ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech