Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Терроризм ва экстремизм – чегара билмас, миллат танламас иллат” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходими маъруза қилди. У ўз нутқида, терроризм ва экстремизм дунё аҳолисининг тинчлиги ва фаровонлигига рахна солувчи иллатлигини, дунё ҳамжамияти ушбу ёвузликка қарши бир ёқадан бош чиқарган ҳолда, маърифат қуроли билан кураш олиб борсагина, унинг устидан ғалаба қозона олишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.