23 Декабр 2024 йил 102

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Маънавий юксалиш – тараққиёт кафолати” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Дилшод Ражабов маъруза қилди. У ўз нутқида, жамият тараққиётининг ривожланиш жараёнида халқимизнинг бой тарихий, илмий-маданий меросини, миллий-диний қадриятларини ўргатиш асосий устувор масалалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech