Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби орасида ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Мард бор жойда – чекинар хатар” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси вакили фалсафа фанлари доктори, профессор Шавкатбек Мамадалиев маъруза қилди. У ўз нутқида, армия ҳамда халқ бирлиги – кучли ва барқарор давлатимиз, умумий фаровонлигимиз, тинч-тотув ҳаётимиз пойдевори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.