Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Биз ким, мулки Турон, Амири Туркистонмиз!” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент Кимё халқаро университети вакили профессор Акбар Замонов маъруза қилди. 9 апрель куни юртимизда буюк саркарда ва сиёсатчи Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги кенг нишонланади. Шу сабабли йиғилиш иштирокчиларига Тошкент шаҳар ИИББнинг иқтидорли ходимларидан иборат “Ниҳол” жамоаси томонидан соҳибқироннинг ҳаётига бағишланган саҳна кўриниши намойиш этилди.
Шунингдек, “Маънавият ойлиги” доирасида Тошкент шаҳар ИИББда китоб ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирлардан кўзланган мақсад пойтахт Ички ишлар органлари ходимларининг китобхонлик маданияти, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий билимини оширишдан иборатдир. Китоб ярмаркасида мамлакатимиздаги йирик нашриёт ва матбаа корхоналари маҳсулотлари намойиш этилди. Китобсеварлар ҳуқуқий мавзудаги янги нашрлар, илмий-оммабоп китоблар, ўзбек адабиёти классиклари, хориж муаллифларнинг асарларини харид қилиш имконига эга бўлдилар.