Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Нажот– таълимда, нажот–тарбияда, нажот–илмда” мавзусига бағишланди. Тадбирга мавзуни кенг ва батафсил ёритиб бериш учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи, сиёсий фанлар доктори, доцент Мансур Мусаев таклиф этилди. Нотиқ ўз маърузасида учинчи ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсад йўлида дадил илгарилаб бораётган Янги Ўзбекистонда таълим тизими олдига қўйилган мислсиз вазифалар, уларни амалга ошириш учун юксак профессионал кадрлар тайёрлаш лозимлигига тўхталди. Шунингдек, бу борада юртимизда олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида гапирди. Таълим сифатини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона йўли эканлигини, замонавий ўқув услубларини жорий этиш, дунё илғор тажрибасини ўрганиш орқали энг мақбулини жорий этиш кераклигини таъкидлади.
Маъруза сўнгида йиғилганлар эътиборига “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.