5 Октябр 2024 йил 338

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг табриги

5 октябрь - Тезкор-қидирув хизмати фахрийларини эъзозлаш, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимлар хотирасини ёд этиш, ўрнак кўрсатган тезкор ходимларни тақдирлаш куни муносабати билан тизимда хизмат қилаётган барча ходимларни, фахрийларни, хизмат вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини табриклайман! 

Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий ҳотиржамлик тилайман.  

Ўз ҳаётини эл-юрт тинчлиги, осойишталиги учун бағишлаган Сиз ва Сизнинг яқинларингиз каби мард ва олижаноб, ҳақиқий ватанпарвар ҳамкасбларимиздан доимо ғурурланамиз. Фахрийларимизнинг ҳар бир ўгити биз учун қадрли. Машаққатли, лекин шарафли бўлган соҳада биз билан елкама-елка хизмат қилаётган ходимларга ҳурматимиз чексиздир.  Сиз бор экансиз, юртимиз тинч, халқимиз осойишта ҳаёт кечиради. Масъулиятли ва мардонавор фаолиятингизда омад ҳамиша ёр бўлсин!


Ҳурмат билан,

генерал-майор Азиз Ташпулатов

Барча янгиликлар

Text to speech