Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун” мавзусига бағишланди. Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети вакили профессор Марҳабо Собирова маъруза қилди. У ўз нутқида, ушбу ғоя Ўзбекистонда адолатли, фаровон ва демократик давлат барпо этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосини ташкил этишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон давлат драма театрининг актёрлари томонидан йиғилиш иштирокчиларга “Отасининг қизи” номли спектакль намойиш этилди.